🤔 Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг 9 ойлигида 126 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 119 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан асоссиз олинган 53,0 млрд сўмлик пул маблағларини қайтариш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

🖥 Шу билан бирга, 69 та хўжалик юритувчи субъектга «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддасига асосан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.

I. Nurimov tayyorladi

30.10.2024