“Қулоқ”лар кўпайса, қонун ишлайди. Коррупция йўқолади.

Жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган, қонунга зид ҳолат акс этган аудио, фото ёки видео далилларни тақдим этган фуқароларни “қулоқ” деб атаймиз. Бироқ ўзимизга нисбатан адолатсизлик юз берганда, айримлар бундай фуқаролик йўлини танламайди, балки шахсий адоватга ўтиб, вазиятни янада оғирлаштиради.

Қонуннинг амалда ишлаши, тартибнинг мустаҳкамланиши ва коррупциянинг қисқариши фаол фуқаролик позициясисз рўёбга чиқмайди. Ҳуқуқбузарликка бефарқ қолмаган, жиноят ёки қонунга зид ҳолат ҳақида ахборот берган, далил тақдим этган одамлар жамият хавфсизлигининг асосий таянчи ҳисобланади. Ана шу муносабат қонунни ҳаракатга келтиради.

Кўп ҳолларда қонун самара бермаяпти, адолат кўринмаяпти деган гаплар айтилади. Лекин кундалик ҳаётда шахсий масъулият иккинчи ўринга сурилади. Ортиқча эҳтиёж ортидан қарзга ботиб, оқибатини бошқалар зиммасига юклаш, эътиқодни шахсий ҳаёт доирасидан чиқариб, давлат ишларига аралаштириш, жавобгарлик пайдо бўлганда ўзини жабрланган сифатида кўрсатиш жамиятга манфаат келтирмайди.

Қонунларни менсимаслик ва тартибни заиф деб баҳолаш хавфли ҳолат. Назорат сусайган жойда беқарорлик кучаяди, жамиятда ишонч емирилади. Бундай вазиятда айбни давлатга юклаш осон, лекин муаммо фикрлаш тарзимиз ва жавобгарликка бўлган муносабатдан келиб чиқишини тан олиш қийин кечади.

Давлат учун фуқаронинг эътиқоди эмас, қонунга бўлган муносабати муҳим. Давлат жамият манфаатига хизмат қиладиган қонунларни жорий этади. Уларнинг самараси эса ҳар биримизнинг онгли иштирокимизга боғлиқ. Қонунда тақиқланган тушунчаси ҳаёт тарзимизга айланса, тартиб ҳам, адолат ҳам мустаҳкам бўлади.

📞 1520 ДХХ
📞 1007 ПРОКУРАТУРА
📞 102 ИИБ